«кўп квартирали уйлар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди
30 апрель 2024, 15:57

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди. Тошкентда улар бинонинг майдони ва қаватлар сонига қараб 1 кв метр учун 1147 сўмдан 1829 сўмгача бўлади. Уй бошқаруви компаниялари кўрсатиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Квартиралар билан битимлар мажбурий бадаллар бўйича қарзлар бўлмаган тақдирдагина тасдиқланади
28 август 2023, 09:40

Квартиралар билан битимлар мажбурий бадаллар бўйича қарзлар бўлмаган тақдирдагина тасдиқланади

2024 йилдан Ўзбекистонда нотариуслар квартиралар билан тузилган битимларни мулкдорнинг уй-жойни сақлаш учун мажбурий бадал ёки тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирдагина тасдиқлайди.

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади
25 август 2023, 11:50

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади

Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.

Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади
5 август 2022, 14:56 1

Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади

Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар кўп квартирали турар-жой бинолари ва унга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида уй эгаларига нотижорат мақсадларда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди.

Кўп квартирали уйларни бошқаришда қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?
29 апрель 2022, 10:53

Кўп квартирали уйларни бошқаришда қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?

Сенаторлар «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ кодекси тўғридан-тўғри бошқарувчи ташкилотлар ва уй-жой бошқарувчилари учун солиқ имтиёзларини ўз ичига олади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва уларни бошқариш қоидаларини бузиш соҳасидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу ўзгаришлар рўйхати тўлиқ бўлмаслиги мумкин — қонун матни эълон қилинганича йўқ.

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгиланди
18 октябр 2021, 19:56 1

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ертўладад дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқа фаолият турларини амалга ошириш мумкин. Ертўлалар фақат квартира эгаларининг розилиги билан ажратилади.

Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?
22 июн 2021, 08:03 1

Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?

Ўзбекистоннинг 15 та ҳудудидаги 1227 та кўп қаватли уй, шу жумладан, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита мавзеда жойлашган уйлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади. Улар очиқ танлов орқали танланади. Ҳужжатнинг айрим бандлари Уй-жой кодексига ва «Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонунга зид бўлиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг